Бекхэм Икардини ўз жамоасига таклиф қилмоқда

  • 15 июня, 2019, 14:15
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Миланнинг "Интер" клуби форварди Мауро Икарди МЛСдан таклиф олди. Бу ҳақда Télam ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра 26 ёшли аргентиналик тўпурарни Девид Бекхэм ўзининг "Интер Майами" клубига таклиф қилмоқда.

Айтиш керакки, Икарди мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартириши кутилмоқда. Унга эса шунингдек "Ювентус" ва "Наполи" клублари асосий даъвогар сифатида тилга олинмоқда.

Маълумот учун, Икарди ортда қолган мавсум “Интер” сафида жами 37та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 17та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию