Бекхэм Мессига "даҳшатли" маош тўлайдиган бўлди
Лионель Месси фаолиятини Европадан узоқда АҚШ чемпионатида иштирок этувчи “Интер Майами” клубида давом эттиради.
Football Daily нашрининг маълум қилишича, Лионель Мессининг Америкадаги йиллик маоши 43 миллион фунт атрофида бўлади. 1 июль куни томонлар расмий шартнома имзолайди. Шундан сўнг Лионель Месси АҚШ чемпионатининг энг кўп маош оладиган футболчисига айланади.
“Интер Майами” тўлайдиган маош Месси ПСЖдан олган маблағдан кўп эканини таъкидлаш лозим. Парижликлар аргентиналик юлдузнинг бир йиллик хизматини 38 миллион еврога баҳолаган эди.
Аргентина терма жамоаси жаҳон чемпионатида ғолиб чиққанидан кейин Леонинг отаси Хорхе Месси ПСЖдан унинг маошини кўтаришни сўраган.
Фикрлар