Бекхэм ва хотини коронавирусга чалиниб бўлган
Англиялик футбол юлдузи Дэвид Бекхэм ва унинг турмуш ўртоғи Виктория коронавирус билан оғриган. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, афсонавий жуфтлик баҳордаёқ ушбу касалликни бошдан ўтказган. Ўшанда эр-хотин бирга АҚШга учиб кетган ва кўплаб тадбирларда иштирок этган. Бекхэмлар Англияга қайтиб келгач, ўзларини ёмон ҳис қила бошлаган ва бир муддат карантинда бўлган. Аммо улар касаллик ҳақида оммага маълум қилмади.
45 ёшли Дэвид Бекхэм АҚШнинг “Интер Майами” клуби хўжайинларидан бири ҳисобланади. Унинг жамоаси бу йил МЛСда дебют мавсумини ўтказмоқда.
Фикрлар