Бекхэмнинг жамоаси 5 нафар футболчи билан шартнома имзолади

Дэвид Бекхэмга тегишли ҳисобланган "Интер Майами" клуби беш нафар футболчи билан шартнома имзолади.

Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра МЛС дебютанти Бен Суэт, Алвас Пауэлл, Ли Нгуен, Луис Аргудо ва Брайан Мередитлар билан шартнома имзолашган. Эътиборлиси, ушбу футболчиларнинг барчаси жамоага эркин агент сифатида келиб қўшилишди.

Эслатиб ўтамиз, "Интер Майами" МЛСнинг янги мавсум илк баҳсини "Лос-Анжелес Гэлакси" клубига қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!