Бекхэмнинг жамоасини қайси мураббий бошқариши маълум бўлди

Дэвид Бекхэмга тегишли бўлган ва янги мавсумдан бошлаб МЛСда иштирок этишни бошлайдиган "Интер Майами" клубига ким бош мураббий бўлиши маълум бўлди.

Miami Herald нашри тарқатган хабарга қараганда жамоани Диего Алонсо бошқаради.

Маълумот учун, Алонсо 2018-2019 йилларда Мексиканинг "Монтеррей" клубини бошқарган ва КОНКАКАФ Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган. Бироқ, жорий йилнинг сентябрь ойида уни истеъфога чиқаришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!