Бекзод Абдураҳмонов UFCга қачон ўтиши, режалари ҳақида маълум қилди

  • 16 август, 2021, 10:41
  • 0
  • MMA

Эркин кураш бўйича "Токио-2020" Олимпия ўйинлари совриндори Бекзод Абдураҳмоновнинг UFCда ўзини синаб кўриши ҳақидаги хабарлар тарқала бошланган эди. Бу ҳақида Олимпиададан аввал курашчимизнинг ўзи ҳам гапириб ўтган. Абдураҳмонов ушбу промоушенда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

“Ҳозир кўпроқ вақтимни оиламга сарфламоқчиман. Ҳа, UFC бўйича бир қатор таклифлар бор, Олимпиада медалидан улар яна ҳам кўпайиши аниқ. Бироқ барчасини кейин кўриб чиқаман. Ҳозир мен учун яқинларим даврасида бўлиш муҳимроқ. Менимча, шу йилнинг охири, келаси йилнинг бошларидан бу бўйича ҳаракатларни бошласам керак”, – деди Абдураҳмонов.

Маълумот учун, курашчимиз бунгача ММАда 7 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!