Бекзод Қодирқулов: "Андижон" майдонда хоҳлаганини қилди, мағлубиятни ўз бўйнимга оламан"

Ўзбекистон Coca-Cola Кубоги гуруҳ босқичи доирасидаги “Янгиер” – “Андижон” (1:3) учрашувидан кейин матбуот анжумани ташкил этилди. Мезбонлар бош мураббийи Бекзод Қодирқулов мағлубият сабабини қуйидагича изоҳлади:

- Бугун мағлубиятга учрадик, бунга баҳона қидириш шарт эмас. Айниқса, биринчи таймда футболчиларимни танимадим. Иккинчи бўлимда ҳужумкорликни оширдик. Аммо қарши ҳужумлар ва стандартлар орқали гол ўтказиб юбордик. Ваҳоланки, учрашувдан аввал барча футболчига ўз вазифасини батафсил тушунтиргандим. Бугун “Андижон” ўз имкониятларидан фойдаланиб кетди. Мағлубиятни ўз бўйнимга оламан. Хато мендан ўтди.

“Андижон” кўпчилик айтганидек, фақат ҳаводан ўйнамайди. Уларга имкон берилса, пас орқали ҳам яхши ўйнай олади. Буни бугунги учрашувда кўрдик. Бу борада уларга имкон бердик. Ҳужум билан ярим ҳимоя чизиғимизда боғлиқлик йўқ эди. Биз “Андижон” жамоасига ўйнашга имкон яратиб бердик. Натижада улар майдонда хоҳлаганини қилди ва эркин ўйнади.

Кўряпсиз, бешинчи мағлубиятга учрадик. Биз доим майдонга фақат ғалаба учун тушамиз. Бу чемпионат бўладими ёки кубок учрашувими, фарқи йўқ. Бизга ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Эртага йигитлар билан ўтириб жиддий гаплашиб оламиз.  

"Андижон" матбуот хизмати. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!