Беларусь чемпионати. "Энергетик-БГУ" қаторасига иккинчи баҳсда мағлуб бўлди
Беларусь чемпионатида 5-тур ўйинлари старт олди. Ҳамюртларимиз Жасур Яхшибоев ҳамда Шаҳбоз Умаров фаолият олиб борадиган "Энергетик-БГУ" клуби ўз майдонида "Городея"ни қабул қилди ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Учрашувдаги ягона гол 35-дақиқада Андрей Сорокин томонидан киритилди. 40-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилган Яхшибоев иккинчи бўлим бошида захирага олинди. Унинг ўрнини Умаров эгаллади.
Қаторасига икки тур мағлуб бўлган минскликлар ҳисобидаги очколар сони ўзгаришсиз қолди (9) ва онлайн турнир жадвалида 3-ўринга тушди. Жамоа ўзининг келгуси беллашувини 24 апрель куни "Неман"га қарши ўтказади.
Беларусь чемпионати / 5-тур
19:30 "Энергетик-БГУ" - "Городея" 0:1
Гол: Сорокин (35)
"Энергетик-БГУ": Садовский, Носко, Атеменге (Бакич, 46), Шкурдюк, Мирошников, Сокол, Яхшибоев (Умаров, 46), Юдчиц, Мавату, Мусаханян (Совпель, 60), Твэ.
Захира: Леьско, Свирепа, Шорац, Гирс.
"Городея": Довгялло, Шестиловский, Усеня, Сорокин (Игнатенко, 87), Йоксимович, Яскович, Архипов (Байдук, 63), Павлючек, Сазонович, Сайчич, Позняк.
Захира: Макаров, Баглай, Шибун, Пушняков, Шавель.
Огоҳлантириш: Яхшибоев, 40.
Фикрлар