Беларусь чемпионати. Легионеримиз жамоаси кумуш медалларига эга чиқди
Бугун Беларусь чемпионатида сўнгги 30-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Легионеримиз Шаҳбоз Умаров ҳаракат қилаётган БАТЭ жамоаси ўз майдонида "Витебск"ни қабул қилиб, 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Умаров асосий таркибда майдонга тушди ва иккинчи бўлим бошида захирага олинди. Ҳамюртимиз 26-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
БАТЭ жамоаси Беларусь чемпионатида жорий мавсум иккинчи ўринни эгаллади ва кумуш меддалига эга чиқди.
Фикрлар