Бугун Беларусь чемпионатида 10-тур ўйинлари давом эттирилмоқда. Ҳамюртларимиз Жасур Яхшибоев ҳамда Шаҳбоз Умаров фаолият олиб борадиган "Энергетик-БГУ" сафарда "Ислочь"га қарши баҳс олиб борди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

13-дақиқада Яхшибоев пенальтидан ҳисобни очишга эришди, орадан яна шунча вақт ўтиб, мезбонлар мувозанатни тиклашга эришдилар. Беллашув сўнггида эса Юдчиц рақиб дарвозасини ишғол қилиб, "талабалар"га ғалаба келтирди.

Шу тариқа, "Энергетик-БГУ" ҳисобидаги очколар сони 21 тага етди ва турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди. Пешқадам БАТЭ билан орадаги фарқ 1 очкони ташкил этмоқда.

Беларусь чемпионати. 10-тур

20:30 "Ислочь" - "Энергетик-БГУ" 1:2

Голлар: Жасур Яхшибоев (13 пенальтидан), Годфри (27 пенальтидан), Евгений Юдчиц (90+2)

"Ислочь": Хаткевич, Янушкевич, Папуш, Концевой, Холодинский, Цвейба, Карпович, Мельник, Годфри, Патоцкий, Янсане.

"Энергетик-БГУ": Лесько, Носко, Шкурдюк, Мирошников, Яхшибоев, Юдчиц, Маватус, Умаров, Свирепа, Бакич, Мусаханян.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)