Беларусда футболчилар ўйиндан сўнг бўш трибунага қарата қарсак чалди (фото)
Беларусь чемпионати 3-туридан ўрин олган "Шахтёр Солигорск" жамоасига қарши баҳсдан сўнг (0:0) Гроднонинг "Неман" жамоаси бўш турган фан-сектор олдига бориб, одатий тарзда "мухлисларга раҳмат айтишди".
Қайд этиш жоиз, "Неман" мухлислари айни вақтда бутун дунёда кенг тарқалган коронавирус пандемияси боис ўз фаоллигини тўхтатиб қўйган.
"Шахтёр"га қарши учрашувдан сўнг йигитларимиз одатдагидек трибуна олдига боришди. У ерда ҳеч ким бўлмаса-да, биз сизларнинг қўллаб-қувватлашингизни ҳис қилдик. Сизларсиз зерикяпмиз, - дейилади клубнинг "Instagram" саҳифасида қолдирилган изоҳида.
Фикрлар