Бельгия жаҳон чемпионатлари рекорди остонасида турибди
Ads

Кеча чорак финалда Бразилияни (2:1) енгиб ярим финалга йўл олган Бельгия терма жамоаси жаҳон чемпионатлари рекордига тобора яқинлашмоқда.

Opta нашри тарқатган хабарга кўра  ЖЧ-2018да ҳозирча бельгияликларнинг 9 нафар аъзоси ўз номига гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлган. Бу эса ушбу кўрсатгич борасида жаҳон чемпионатлари тарихидаги 2-натижа ҳисобланади.

Таъкидлаш керакки, юқоридаги кўрсатгич борасида жаҳон чемпионатлари рекорди ҳозирча Италия (ЖЧ-2006, 10та) ва Франция (ЖЧ-1982, 10та) терма жамоаларига тегишли бўлиб турибди. Ушбу юрт вакилларининг 10тадан футболчиси битта мундиалда рақиблари дарвозасига гол уришга эришган.