Бельгия терма жамоаси бош мураббийи: "Испания фаворит, лекин биз ўз кучимизга ишонишимиз керак"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Руди Гарсия Испанияга қарши 2026 йилги жаҳон чемпионати чорак финали олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Испанияга қарши учрашувда ўзимизга хос энг яхши ўйинни намойиш этишни истаймиз. Энг аввало, ўз кучимизга ишонишимиз керак. Менимча, бу бизнинг асосий вазифамиз. Албатта, Испания терма жамоаси фаворит ҳисобланади. Улар сўнгги Европа чемпионатида ғолиб чиқишди, жамоа даражаси жуда юқори. Лекин бизда ҳеч қандай қўрқув ёки руҳий босим йўқ. Рақибнинг кучини яхши биламиз, бироқ ўзимизнинг ҳам кучли томонларимиз бор ва улардан максимал фойдаланиш ниятдамиз. Испанияга муносиб қаршилик кўрсатишга, имкони борича уларни мусобақадан чиқариб юборишга бел боғлаганмиз. Ҳозирги асосий мақсадимиз шу ва барчаси омадли кетар экан, бу йўлда тўхтаб қолиш ниятимиз йўқ», — дея Руди Гарсиянинг сўзларини ФИФА матбуот хизмати келтиради.

Маълумот учун, Испания ҳамда Белгия терма жамоалари ўртасидаги чорак финал учрашуви Тошкент  вақти билан 10 июль куни 23:59да старт олади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!