Бельгия терма жамоасидан ҳам коронавирус чиқди

Бельгия терма жамоаси футболчисида коронавирус аниқланди. Аниқроғи, "Брюгге" клубидан терма жамоага жалб этилган ҳимоячи Брэндон Мехеленинг COVID-19 га топширган тести мусбат натижа берди.

27 ёшли футболчида касаллик аниқлангач, уни дарҳол терма жамоа сафидан чиқаришган.

Бельгия терма жамоаси бугун УЕФА Миллатлар лигасининг 2-тури доирасида Исландияга қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!