Белинда зўр чиқиб қолди

 
Австралияда давом этаётган Хопман кубогининг "А" гуруҳида иштирок этаётган Швейцария ва Буюк Британия жамоалари ўзаро куч синашди.
 
Яккалик учрашувларида Рожер Федерер Дэниэль Эвансни 6:3, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, Белинда Бенчич рақибаси Хитер Уотсонга қарши ўтказилган баҳсни 7:5, 3:6, 6:2 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди.
 
 
Жамоаларнинг жуфтлик беллашувида ҳам омад швейцариялик томонидан бўлди. Федерер ва Бенчич дуэти Эванс ҳамда Уотсонни осонликча 4:0, 4:1 ҳисобида таслим қилди.
 
Хопман кубогининг "А" гуруҳидан Германия ва Франция жамоалари ҳам жой олган.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!