Bellator жангчиси профессионал боксда иккинчи ғалабасини тантана қилди
Ads

Британиялик боксчи ва аралаш яккакураш жанг санъатлари устаси Майкл Пейж профессионал боксчилик фаолиятидаги иккинчи ғалабасини қўлга киритди. Бу жангда Пейжга польшалик боксчи Михал Чьяк рақиблик қилди.

Пейж жангни ишончли тарзда бошлади ва биринчи раунднинг ўзидаёқ рақибини нокдаунга учратди. Иккинчи раунд бошида эса аниқ ва кучли ўнг қўл зарбаси билан жангни якунлаб қўя қолди.

Пейж учун бу боксдаги иккинчи ғалаба. У ҳар иккисида ҳам нокаутга эришган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пейж ММАда 13-ғалабасини тантана қилган эди. Лондонда ўтган Bellator 200 шоусида Дэвид Рикельс таслим этилган эди.