"Bellator" жангчиси супер оверхенд зарбаси эвазига нокаут қайд этди (Видео)
Америка Қўшма Штатларининг Коннектикут штати Анкасвилл шаҳрида “Bellator 252” турнири бўлиб ўтди. Унда октагонга кўтарилган Аарон Пико ватандоши Жон де Жезусни иккинчи раундда ажойиб "оверхенд" зарбаси эвазига нокаутга учратди. У шундай тарзда ғалаба қозониш баробарида бироз ҳиссиётга берилиб, октагонда ётган рақибига бақириб берди.
Аарон Пико фаолияти мобайнида етти ғалаба ва уч мағлубият қайд этган. Гарчи, унинг рекорди идеал тарзда бўлмасада, Пико “Bellator”нинг ярим енгил вазн тоифасининг истиқболли жангчиларидан ҳисобланади.
Қуйида, у рақибини қай тарзда нокаутга учратгани ва ундан кейинги ҳолатини томоша қилишингиз мумкин.
Фикрлар