Беллингем битта зарба билан икки юлдуз рекордини урди
“Реал”нинг янги футболчиси Жуд Беллингем Испания чемпионатининг учинчи турида “Сельта” дарвозасини ишғол қилиб, жамоасининг қийин ғалабасига сабабчи бўлди.
Шу тариқа, англиялик футболчининг кетма-кет учта турда рақиблар дарвозасини ишғол қилгани қайд этилди.
Статистикага ихтисослашган Opta нашри 20 ёшли футболчи “Реал” сафида кетма-кет учта учрашувда гол уриш бўйича икки юлдуз – Криштиану Роналду ва Уэсли Снейдернинг рекордини такрорлади.
“Реал” бу футболчи учун Дортмунднинг “Боруссия”сига 103 миллион евро тўлаган эди. Клуб билан 2029 йилнинг ёзигача шартнома имзолаган Беллингем келиши билан жамоа етакчисига айланиб олди.
Фикрлар