Беллингем Зиданга етишига анча борлигини тан олди

  • 31 октябрь, 2023, 11:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Реал” ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем France Football нашри томонидан ташкил этилган Kopa Trophy совринини қўлга киритганидан кейин ўз фикрларини билдирди.

Бу соврин йилнинг энг яхши ёш футболчисига берилади.

- Мен бу соврин учун ҳаммага миннатдорлигимни билдираман. “Реал”да Зиданни рақамини олиш борасидаги фикримни сўрашяпти. Зидан амалга оширган ва мени илҳомлантираётган ишларга етишишим учун ҳали узоқ йўлларни босиб ўтишимга тўғри келади, - деди Жуд Беллингем.

Англиялик футболчи профессионал сифатида Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси порлади. “Реал” 20 ёшли ярим ҳимоячини ўтган ёз 103 миллион еврога харид қилди ва й билан 2029 йилнинг ёзигача шартнома имзолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!