Бенатия ўзини терма жамоага нолойиқлигини тан олди

 

 

"Ювентус" ҳимоячиси Меҳди Бенатия Марокаш терма жамоасидан келган таклифга рад жавобини берди.

- Мен "Ювентус"да асосий таркибга киролмаяпман, - деди Меҳди Бенатия. - Демак, Марокаш терма жамоасида ҳам рақобатга бардош беролмайман. Шунинг учун ҳақиқий кучли футболчини ўрнини эгаллаш адолатдан бўлмайди.

Ўз вақтида Марокаш терма жамоасида 49 та ўйин ўтказган Меҳди Бенатия жорий мавусумда "Ювентус"нинг 14 та ўйинида қатнашди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!