"Бенфика" Фелишни "Ювентус"на сотишни истамади
Туриннинг "Ювентус" клуби "Бенфика" вингери Жоау Фелишни қўлга киритишга уруниб кўрди.
O Jogo нашри тарқатган хабарга қараганда “кекса синьора” 19 ёшли португалиялик “янги Роналду” учун лиссабонликларга 75 миллион евро таклиф қилишган, аммо, якунда рад жавобини олишган.
“Бенфика” Фелишни 120 миллион еврога баҳоламоқда. Таъкидлаш керакки, футболчининг шартномасида айнан мана шунча товон пули белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Фелиш учун шунингдек “Барселона” ва “Реал” каби грандлар ҳам даъвогарлик қилишмоқда.
Фикрлар