Бенитес "Ньюкасл" билан келиша олмаяпти

Англиянинг "Ньюкасл" бош мураббийи Рафаэль Бенитес клуб раҳбарияти билан келиша олмаяпти.

"Ҳаккалар" раҳбарияти испаниялик мутахассисга янги шартнома таклиф қилган. Бенитес эса ушбу таклифга розилик билдиргани йўқ. Мутахассис мавсум якунига етганидан сўнг бир қарорга келишини маълум қилмоқда.

Daily Mail нашри хабар беришича, Бенитес "Ньюкасл"ни келгуси мавсумда кучайтиришни ва Еврокубокларга тайёр жамоа бўлишини истамоқда. Бунга эса "Ньюкасл" раҳбарияти ёзги трансферлар учун 50 миллион евро пул маблағини ажратишини маълум қилишган эди.

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!