Бензема, Модрич, Кроос – “Реал” кимдан воз кечади?

“Реал” мавсум якунланганидан кейин ўз сафида ўйнаётган тажрибали юлдузлар – Карим Бензема, Лука Модрич ва Тони Кроосдан бири билан хайрлашишга тўғри келади.

Бу ҳақда таниқли журналист Хосеп Педрероль  маълум қилди.

Бу ўйинчиларнинг  барчасида шартномаси якунланиб бормоқда.  Ҳали клуб мутасаддилари ҳеч кимга янги битим таклиф қилгани йўқ.

Бир неча манбалар “Қироллик клуби” Карим Бензема ўрнини босишга қодир ҳужумчи қидираётганини ёзмоқда. Шунингдек, мадридликлар майдон марказини ушлаб тура оладиган ярим ҳимоячи ҳам олади.

Тони Кроос яқинда агар клуб унга янги шартнома таклиф қилмаса, профессионал футболчилик фаолиятини якунлаши мумкинлигини билдирган эди.

Comments

You must be logged in to commet!