Бензема фаолиятини қаерда давом эттиришни ҳал қилди

  • 21 Jan 21:31
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Олтин тўп” совринининг амалдаги соҳиби Карим Бенземанинг “Реал” билан шартномаси якунланиб бормоқда.

Tecno

Шунга қарамай, франциялик тўпурар келажагидан хавотир олмаса ҳам бўлади. 35 ёшли футболчи ҳозирги клуби билан ҳамкорликни яна бир йилга узайтириш имконига эга.

Манбаларнинг маълум қилишича, томонлар янги шартнома борасида келишувга эришиб бўлган, бироқ бу ҳақда ҳали расман эълон қилингани йўқ.

Карим Бензема жорий мавсумда 16 та учрашувда рақиблар дарвозасига 11 та тўп киритди. Умумий ҳисобда эса, тажрибали ҳужумчи “Лион”дан олиб келинганидан бери 621 та ўйинда ўз ҳисобига 334 та гол ёздириб қўйган.

Comments

You must be logged in to commet!