Бензема муҳим қарорга келди
“Реал” ҳужумчиси Карим Бензема мавсумнинг энг зўр футболчига бериладиган “Олтин тўп”ни қўлга киритганидан кейин келажагига доир муҳим қарорларни қабул қила бошлади.
Маълумки, 34 ёшли ҳужумчининг мадридликлар билан амалдаги шартномаси мавсум охирида якунланади. Журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, франциялик тўпурар клуб билан ҳамкорликни давом эттирадиган бўлди.
Томонлар келишувига кўра, Карим 2024 йилнинг ёзигача “Реал” шарафини ҳимоя қилади. “Қироллик клуби” ўша йили ёзда Эрлинг Холандни трансфер қилишни режалаштирган.
Карим Бензема пойтахт жамоасида 2009 йилдан бери тўп тепмоқда. Сўнгги йилларда тажрибали ҳужумчи ўзини тарбиялаган “Лион”га қайтиб, фаолиятини ўз юртида якунланиши ҳақида кўп хабар тарқатилаётган эди.
Фикрлар