Бензема “Олтин тўп”ни Куртуа қўлга киритса хурсанд бўладими? Футболчи жавоб берди

Бугунги кунда Карим Бензема "Олтин тўп" учун асосий даъвогар саналади. Мадриднинг “Реал” клубининг франциялик ҳужумчиси жамоадоши, дарвозабон Тибо Куртуа мазкур совринни олса, хурсанд бўласизми, деган саволга жавоб берди.

"Менимча, Тибо Куртуа - дунёдаги энг яхши дарвозабон. "Олтин тўп"га келсак, бу борада сизга ҳеч нарса айта олмайман”, — деди Бензема “ESPN” нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, бельгиялик посбон Европа Чемпионлар лигасининг энг яхши дарвозабони унвонини қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!