Бензема ва Модрич жамоада қолади, Кроос эса...

Карим Бензема ва Лука Модрич "Реал"да қолади, Тони Кроос эса келажаги борасида ҳали бир қарорга келмаган. Бу футболчиларнинг мадридликлар билан тузган шартномалари 2023 йилнинг июнигача амал қилади.

"The Athletic" нашри хабарига кўра, "Реал Мадрид" раҳбарияти Бензема ва Модричнинг келаси мавсумда жамоада ўйнашига шубҳа қилишмайди. Карим ва Лука билан музокараларда муаммо бўлмаслиги кутилмоқда.

"Қироллик клуби" Модрични бошқа футболчиларга ўрнак деб ҳисоблайди. Ҳозирча у билан янги шартнома борасида музокарага киришилмаган, аммо раҳбарият унинг клубни тарк этмаслигига тўлиқ ишонмоқда. Хорватиялик ярим ҳимоячи яна бир мавсумни Мадридда ўтказмоқчи.

Модричга яқинда Криштиану Роналду ҳаракат қиладиган "Ал-Насср" ва MLS клубларидан таклифлар тушган. Ярим ҳимоячи яна бир неча йил ўйнай олишига ишонмоқда.

Тони Кроос атрофидаги вазият унчалик аниқ эмас. Германиялик ярим ҳимоячи мавсум охирида фаолиятини якунлаши мумкин. Футболчига яқин манбаларнинг айтишича, Тони февраль ойида бир қарорга келади. Мураббийлар штаби Кроосдан мамнун.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!