Бенземада "Манчестер Юнайтед" варианти ҳам бўлган, аммо...
"Лион" президенти Жан-Мишель Олас ҳужумчи Карим Бензема ундан "Реал"га қўйиб юборишни сўраганини эслади.
“Карим – катта қийинчиликлар билан, катта рақобатга қарши курашиб, муваффақиятга эришган футболчи. У жуда кучли академияга эга клубда ўзини танитишга муваффақ бўлди.
Ўша пайтда унга "Реал"дан ташқари бир қанча клублардан таклифлар бўлганди, жумладан, "Манчестер Юнайтед"дан ҳам.
Шунда Бензема менга: “Президент, агар кетишга тўғри келса, “Реал”га ўтишни афзал кўраман, чунки бу менинг орзуим”, - деганди.
Биз "Реал"ни танладик ва бу яхши натижа берди. Карим “Лион” ҳақида меҳр билан гапиради, бу ердаги фаолиятининг ҳар бир дақиқасини эслайди.
У “Олтин тўп”ни қўлга киритган вақтида саҳнада туриб, бутун дунё уни кузатиб турганида, “Лион” академияси ва шаҳарни эслади”, — деди Жан-Мишель Олас.
Эслатиб ўтамиз, Бензема "Реал"га 2009 йил 35 миллион евро эвазига "Лион"дан кўчиб ўтган эди.
Фикрлар