Бербатов энди Хиндистонда ўйнайди
Ads

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси собиқ ҳужумчиси Димитар Бербатов фаолиятини Хиндистонда давом эттирадиган бўлди.

36 ёшли футболчи Супер лигада иштирок этувчи “Керала Бластерс” клубида тўп сурадиган бўлди.

Қайд этиш жоиз, ушбу жамоа бундан олдин яна бир собиқ “қизил иблис” – Уэс Браунни ўз сафига қўшиб олган эди. Жамоа бош мураббийи эса Алекс Фергюсоннинг ёрдамчиси бўлган Рене Меленстен саналади.

Маълумот учун, Бербатовнинг сўнгги жамоаси Грециянинг ПАОК клуби бўлган эди.