Бербатов: Янги йилда бизга Фергюсоннинг ўзи кечки овқат тайёрлаб берар эди

"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳужумчиси Димитар Бербатов Рождество пайтида клубдаги анъаналар ҳусусида айтиб ўтди.

"Мен Манчестердаги фаолиятимни ўзгача деб ҳисоблайман. Рождествода биз машғулот қилар эдик ва жамоавий кечки овқат танаввул қилар эдик.

Ўйлаб кўрингчи, бизга бу овқатни ким тайёрлаб берар эди? Алекс Фергюсон ўз мураббийлар штаби билан. Бу жуда ҳам ёқимли анъана эди.

Биз ўзимизни ягона оиладек ҳис этар эдик. Бир-биримиз билан мулоқот қилар эдик, ҳазиллашар эдик, мураббий эса бизга курка пишириб берар эди. Энг тотли кунлар", - деди болгариялик собиқ футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!