Бердиев матбуот анжуманида ҳаммани кулдирди

Ўзбекистон кубоги финалидан ўрин олган "Навбаҳор" - "Насаф" ўйини якунига етди. Асосий вақт 1:1 ҳисобида якунланди. Қўшимча таймларда эса номинал меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Қарши клуби сафида голларга Акмал Мозговой ва Матеус Лима Круз муаллифлик қилди. Наманганликларнинг голи Дониёр Абдуманнопов номига қайд этилди: 

Беллашувдан сўнг матбуот анжуманида Лимага келажаги борасида савол берилди. Қуйида унинг жавоби ва бунга Бердиевнинг реакцияси билан танишишингиз мумкин:

- "Насаф"даги фаолиятингиз шу мавсумдан сўнг якунланадими?

Лима: Бу фақат менга боғлиқ ҳолат эмас. Ўзимга қолса, мен ҳали кўп вақт "Насаф"да тўп тепмоқчиман.

Рўзиқул Бердиев: Шундай ўйнашда давом этсанг муаммо йўқ. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Sirojbek Turayev
30/10/2022 23:30
:))))))