Бердиев терма жамоа бош мураббийлигига асосий номзод

Россиялик футбол шарҳловчиси Геннадий Орлов истеъфога чиқарилган Станислав Черчесовнинг ўрнига терма жамоасини қабул қилиши мумкин бўлган маҳаллий мутахассис ҳақида гапирди. Бу ҳақда РИA Новости хабар берди.

- Бердиев Россия терма жамоасини бошқариши мумкин бўлган маҳаллий - асосий номзод. Чунки Валерий Газзаев ҳам ЦСКA билан ғалаба қозонганида, терма жамоага мураббий бўлди. Юрий Сёмин ва Олег Романцевда ҳам худди шундай ҳолат кузатилган.

Мамлакат чемпионлигига эришган мутахассиснинг миллий терма жамоани бошқаришга маънавий ҳуқуқи бўлса, бу мантиқан тўғри. Шу боис Қурбон Бердиев ҳам бунга ҳақли. У яхши натижалар қайд этган, - деди Орлов.

Кеча Россия футбол уюшмаси терма жамоа бош мураббийи Станислав Черчесовни лавозимидан озод этганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
Турсун Ғани
10/07/2021 00:30
ШУ ҚУРБОН БЕРДИЕВНИ ЎЗИМИЗНИНГ МТЖ ГА БОШ МУРАББИЙ ҚИЛИБ ОЛИШ КЕРАК ЭДИДА. ҲАР ҲОЛДА БИЗНИНГ САВИЯМИЗДАН КУЧЛИРОҚ ДАРАЖАДАГИ ЧЕМПИОНАТ ВА ЖАМОАЛАРДА ИШЛАБ НАТИЖА ҚИЛГАН ТУРКМАНИСТОНЛИК МУРАББИЙ. РУБИННИ РОССИЯ ЧЕМПИОНИ ҚИЛГАН ЭДИ БЕРДИЕВ.
&
inson
09/07/2021 21:41
ozimizgami desam