Бергкамп замонавий идеал ҳужумчиларни санади

"Арсенал"нинг собиқ ҳужумчиси Деннис Бергкамп замонавий футболдаги идеал марказий ҳужумчилар ҳақида фикр билдирди.

"Ҳозирги кунда идеал ҳужумчилар — ўз вақтида Марко ван Бастен бўлгани каби — Ҳарри Кейн ва Роберт Левандовски.

Левандовски ҳозир шундай ёшдаки, доим ҳам ҳаммаси ўхшайвермайди, аммо бу икки футболчи феноменал даражада ўйнади. Шунингдек, Карим Бензема ҳам. Мен ёш ҳужумчиларни айнан унинг майдондаги ҳаракатлари мисолида ўқитар эдим. Бу жуда ажойиб эди. Мен ёшлар жамоаларида ишлаганимда, унинг очилишлари ва югуришларини ҳужумчилар онгига сингдиришга ҳаракат қилардим, чунки унинг ҳаракатлари ҳақиқатан ҳам ҳайратланарли эди", — деди Бергкамп.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!