Бернард Хопкинс фаолиятини мағлубият билан якунлади
Ads

Америкалик боксчи Бернард Хопкинс (55-8-2, 32 КО) фаолиятидаги сўнгги жангини мағлубият билан якунлади. У ҳамюрти Жо Смит билан 79,39 килограммгача бўлган вазн тоифасида WBC версиясининг халқаро чемпионлиги учун кечган жанг 8-раундда якунига етган. Ҳакамлар Смитнинг ғалабасини эълон қилишди.

Jo Smit

Эслатиб ўтамиз, Хопкинс 2014 йил ноябридан бери рингга чиқмаган. Ўшанда у россиялик Сергей Ковалёв тўқнаш келиб, WBA ва IBF чемпионлик камарларини бой берган.

Америкалик боксчи асосий вазнларда тўртта чемпионликни қўлга киритган биринчи боксчи ва икки вазн тоифасининг жаҳон чемпиони бўлган.

Хопкинс фаолияти давомида 20 марта ўрта вазнда чемпионлик камарини ҳимоя қилган. Ярим ўрта вазнда уч марта ҳимоя қилган.

Бундан ташқари Хопкинс бокс тарихидаги энг кекса жаҳон чемпиони ҳисобланади. У 49 ёшида уни қўлга киритган. Бу ёшда у иккита жаҳон чемпионлиги камарини бирлаштирган.