Бернардески жорий мавсум бошқа майдонга тушолмаслиги мумкин
Хабарингиз бор ўтган ҳафта Турин дербисида “Торино”га қарши баҳсда “Ювентус” ярим ҳимоячиси Федерико Бернардески жароҳат олган эди.
Маълумотларга қараганда 24 ёшли италиялик футболчи шифокорларнинг кўрсатмасига кўра 3 ҳафта консерватив усулда даволаниши лозим. Агар ушбу вақт мобайнида футболчининг тиззасида ўзгариш юз бермаса, у ҳолда Бернардески жарроҳлик амалиётини бошдан кечириши мумкин. Бундай вазиятда футболчи мавсумнинг қолган қисмида бошқа майдонга туша олмайди.
Маълумот учун, Бернардески жорий мавсум А Серияда жами 18та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар