Бернарду Силва ҳам арабларнинг пулига учадими?

“Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Бернарду Силва фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.

Саудия клубларидан бирининг вакиллари футболчининг агенти Жорже Мендеш билан боғланиб, ҳамкорликнинг молиявий шартларини муҳокама қилишди, деб хабар бермоқда The Athletic. Аммо Португалия терма жамоаси аъзосига бу борада расмий таклиф тушганми ёки йўқлиги ҳозирча маълум эмас.

Ярим ҳимоячи фаолиятини Европада давом эттиришни афзал кўрмоқда - унга ПСЖ ва "Барселона" қизиқиш билдирмоқда. Аммо у шунга қарамасдан ўзига бўладиган барча вариантларни кўриб чиқишга тайёр.

Маълумот учун, Бернарду Силва "Манчестер Сити"да 2017 йилдан бери тўп суриб келмоқда. У ўтган мавсумда АПЛда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!