Беш кундан сўнг ўзбекистонлик боксчи WBC камари учун жанг қилади

  • 30 август, 2020, 17:23
  • 0
  • Бокс

Профессионал бокснинг биринчи ўрта вазн тоифасида (69, 853 кг) жанг ўтказиб келаётган Равшан Махамматжонов (10-0,7 КО) ёшлар ўртасидаги WBC жаҳон чемпионлик камари учун украиналик Владимир Гордиенкога (8-1,3 КО) қарши рингга чиқиши ҳақида маълум қилган эдик.

Мазкур жанг муносабати билан боксчимиз ҳамда унинг мураббийи Зуфар Сулаймонов Москва шаҳрига йўл олди.  

Ҳамюртимиз ва украин боксчисининг қарама-қаршилиги 4 сентябрь куни Москва шаҳрида "Shamo Boxing Promotions" томонидан ташкил этиладиган бокс кечасида бўлиб ўтади.

хожи ака_1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!