Беш панжангизни бир оғизга тиқманг!

“Вест Хэм” ярим ҳимоячиси Деклан Райс клуб раҳбарияти унинг трансфер суммасини 100 миллион фунтга кўтаргани учун бу йил бошқа клубга ўтолмайди.

22 ёшли истеъдодли футболчининг хизматларига ёзда “Челси” ва “Манчестер Юнайтед” жиддий қизиққан эди. Лекин улар ҳам нархи сунъий оширилган ўйинчи трансферини расмийлаштиришга шошилмаяпти.

Айни пайтда “Челси” ва “Манчестер Сити” Деклан Райс учун асосий даъвогар бўлиб қолмоқда ва улар ҳам бу трансферни келаси ёзда муҳокама қилмоқчи. Сульшер ўта қиммат трансфердан воз кечди.

Деклан Райс клуб унга ўта нарх қўйгани учун раҳбариятдан норозилигини яширмаяпти. Футболчи клуб таклиф қилиши кутилаётган янги шартномани қабул қилмаслигини билдирди. Шунга қарамай, унинг амалдаги битими 2024 йилнинг ёзигача тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!