Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби форварди Пако Алькасер фаолиятини “Бетис”да давом эттириши мумкин.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра келаси мавсум Европа лигасида иштирок этувчи андалусияликлар ушбу мусобақада муваффақиятли иштирок этиш учун ўз таркибларини кескин кучайтиришмоқчи. Уларни Алькасернинг ижарага берилиши ҳам, сотилиши ҳам тўлиқ қаноатлантиради.

Маълумот учун, Алькасер жорий мавсум Ла Лигада жами 17та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.