Бэйл
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби вингери Гарет Бэйл янги мавсумни "Бавария"да бошлаши мумкин.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра мюнхенликлар жамоадан кетган Арьен Роббен ва Франк Рибери каби етакчи вингерлар ўрнини айнан 29 ёшли уэльслик футболчи билан тўлдирмоқчи.

Эътиборлиси, “Бавария” ҳам Бэйлга худди “Реал” тўлайдиган 20 млн евро маошни тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Бэйл ўтган мавсум “қироллик клуби” сафида жами 42та ўйинда майдонга тушди ва 14та гол ҳамда 6та голли узатмага муаллифлик қилди.