Бэйл фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин

  • 19 март, 2019, 11:20
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ёзда "Реал" Мадрид вингери Гарет Бэйлни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда TeamTalk нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра немис клуби 29 ёшли уэльслик футболчини мавсум якунлангач жамоадан кетадиган Арьен Роббен ва Франк Рибериларга муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Бэйлга МЮдан ҳам жиддий қизиқишлар бўлаётган эди. Аммо, “қизил иблислар”да бош мураббий алмашгач бу борадаги режалар ҳам ўзгарди.

Маълумот учун, Бэйл жорий мавсум “Реал” сафида жами 35та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 14та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Бундан аввалроқ "Реал" Бэйлнинг нархини эълон қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!