Бэйл клублар сафида киритган голлари сонини 150 тага етказиб олди
Ads

“Реал” Мадрид вингери Гарет Бэйл кеча Ла Лиганинг 2-туридан ўрин олган “Жирона”га (4:1) қарши баҳсда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди.

Opta нашри тарқатган хабарга кўра ушбу гол 29 ёшли уэльслик футболчи учун клублардаги фаолиятидаги юбилей 150-гол бўлди. Бэйл ушбу голларнинг 89тасини “қироллик клуби”, 56тасини “Тоттенхэм” ва 5тасини “Саутгемптон” таркибида киритган.

Бундан ташқари Бэйл ўзининг Ла Лигадаги голли сериясини 6та ўйинга етказиб олди. Айтиш лозимки, бу унинг шахсий рекорди ҳисобланади.