Бэйл кутилганидан кўпроқ даволанади
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби вингери Гарет Бэйл "Вильярреал"га (2:2) қарши Ла Лиганинг 17-тур қолдирилган баҳсида сон мушакларидан жароҳат олган эди.

AS нашри тарқатган хабарга кўра 29 ёшл уэльслик футболчи тахминан бир ой майдонга туша олмайди. Қайд этиш лозимки, бундан аввалроқ шифокорлар уни 2 ҳафтада сафга қайтиши ҳақида хабар беришган эди.

Эътиборлиси, бу Бэйлнинг “қироллик клуби”га келганидан буён, аниқроғи 4,5 йил ичидаги нақд 22-марта жароҳат олиши бўлди.

Маълумот учун, Бэйл жорий мавсум “Реал” сафида жами 23та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
06/01/2019 11:00
Бутун умр даволанади.