Бэйл "Реал"дан кетмоқчи

"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл жамоани тарк этишни режалаштирмоқда.

30 ёшли футболчи январда кетиш қийин эканлигини тушуниб турибди ва у ёзги трансфер ойнасида Мадрид клубини тарк этиши мумкин.

Унинг юқори маоши, жароҳатларга кўп учраши ва ёши катта эканлиги Бэйл трансферининг асосий факторлари бўлиб хизмат қилади.

Ярим ҳимоячининг ўзи маоши пасайишини истамаяпти ва шунинг учун, Хитой клублари у учун асосий номзод бўлиб турибди.

Маълумот учун, Бэйл ярим ойдан буён мадридликлар сафида майдонга тушмади ва унинг ҳатти-ҳаракатлари клуб раҳбариятига маъқул келмаяпти. Шу сабаб, мадридликлар футболчини январь ойида сотиб юборишни режалаштиришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!