Бэйл "Тоттенхэм"га қайтади. Агар...

"Реал" Мадрид клуби вингери Гарет Бэйл ёзги трансферлар даврида "Тоттенхэм"га қайтиши мумкин. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, агар “Реал” ва МЮнинг қизиқишларига сабаб бўлаётган ҳужумчи Харри Кейн жамоадан кетса, уэльслик футболчи Лондонга қайтади.

Бундан аввалроқ, “Реал” Бэйлни текинга бўлса ҳам қўйиб юборишга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Гарет Бэйл 2007-2013 йилларда “Тоттенхэм” шарафини ҳимоя қилган ва шундан сўнг 101 млн евро эвазига "Реал"га кўчиб ўтган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!