Бэйлга тиғ тортилди
Ads
"Реал" жамоаси етакчиларидан бири Гарет Бэйл жарроҳлик амалиётини ўтказди. Бэйлнинг ўнг оёғи Лондон шифохоналаридан бирида муваффақиятли операция қилинди.
 
Футболчи Европа чемпионлар лигаси гуруҳ баҳсларининг бешинчи турида "Спортинг"га қарши ўтказилган учрашувда жароҳат олганди. Аввалроқ, Бэйлнинг оёққа туриши учун камида уч ой вақт кераклиги айтилганди.
 
Жорий мавсумда Гарет Бэйл Испания чемпионатида 11 учрашув ўтказиб, бешта гол урди.