Биласизми: А Серия клублари қишда АПЛ жамоаларидан 10 марта кам пул сарфлашди
Ads

Қишки трансфер бозорида Италия А Сериясида иштирок этувчи жамоалар жами 50 млн евро сарф этишди. Gazzetta dello Sport хабарига кўра, бу сумма Англия Премьер-лигасида иштирок этувчи жамоалар сарфлаган суммадан 10 марта кам.

Илгарироқ, январда инглиз жамоалари трансферлар учун 430 млн фунт (таҳминан 489 млн евро) сарфлашган.

Жумладан, трансфер ойнасининг сўнгги кунида Англияда 150 млн  фунтлик  трансферлар амалга оширилди.

Минбар

Барча блоглар