Биласизми? АПЛнинг топ-6 жамоаларига гол уриш бўйича Месси Варди ва Агуэродан сўнг 3-ўринда бормоқда

Хабарингиз бор "Барселона" форварди Лионель Месси кеча "Ливерпул"га (3:0) қарши ўйинда дубль қайд этди.

Эътиборлиси, шу тариқа 31 ёшли аргентиналик футболчининг АПЛ топ-6 клублари: "Арсенал", "Ливерпуль", "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед", "Тоттенхэм" ва "Челси" дарвозасига киритган голлари сони 26тага етди. Бу борада Мессидан фақатгина Серхио Агуэро (43) ва Жейми Варди (31) олдинда.

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" - "Барселона" ўртасидаги жавоб ўйини 7 май куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!