Биласизми?

"Барселона" клубининг собиқ президенти Жоан Лапорта каталонияликлар 2003 йилда португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдуни сотиб олиш имкониятига эга бўлгани ҳақида гапирди.

“Биз Роналдиньо ва Рафа Маркесни олишни истадик. Маркес атрофидаги одамлар бизга Роналдуни таклиф қилишди. Ўшанда у "Спортинг"да ўйнарди.

Агентлардан бирининг сўзларига кўра, «Манчестер Юнайтед»га унинг учун 19 миллион евро таклиф қилган, аммо улар Роналдуни бизга 17 миллион эвазига ҳам сотишга тайёр эди.

Лекин бу вақтга қадар биз Роналдиньони сотиб олган эдик ва Криштиану ярим ҳимоячидан кўра кўпроқ қанот футболчиси эди. Кейин биз ундан воз кечдик, аммо барибир бундан афсусланмайман”, - деди Лапорта.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)