Биласизми: “Барселона”нинг Роналдуни сотиб олишига 2 миллион евро етмаган
Ads

“Барселона” клуби собиқ президенти Хоан Лапорта айни дамда “Реал” етакчисига айланган Криштиану Роналду Каталония супер клубига ўтиши ҳам мумкин бўлганини айтиб ўтди. Роналдунинг агенти Жорже Мендеш 2003 йилда “Барселона”га португалиялик футболчини сотиб олишни таклиф қилган.

“Биз жамоани қайта қуриш даврини бошда ўтказаётган эдик. Мен Декуни сотиб олиш учун Португалияга борганман ва агент Жорже Мендеш билан гаплашганман. Биз ўша пайтда Роналдиньо, Рафаэль Маркес ва Рикарду Куарежма каби футболчилар билан шартнома тузиб бўлган эдик.

У (Мендеш) бизга яна бир иқтидорли футболчини сотиб олишни таклиф қилган. Гап Роналду ҳақида бораётган эди. Ўша пайтда “Манчестер Юнайтед” унга 19 миллион евро таклиф қилаётган эди. Биз эса 17 миллион таклиф қилганмиз”, - дейди Лапорта Marca нашрига берган интервьюсида.